«хусусий сектор» тегли мақолалар


Ўзбекистонда автомобиль йўллари эксплуатациясига хусусий секторни жалб қилиш тартиби белгиланди
26 апрель 2024, 10:51

Ўзбекистонда автомобиль йўллари эксплуатациясига хусусий секторни жалб қилиш тартиби белгиланди

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатациясига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади. Унга кўра, 1 майдан бошлаб узунлиги 20 километргача бўлган йўлларни эксплуатацияси учун эълонлар давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштирилади.

Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида сув таъминоти хусусий секторга ўтказилади
6 ноябр 2023, 14:42

Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида сув таъминоти хусусий секторга ўтказилади

2024 йил 1 июлдан Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик суви таъминоти ва оқова тизимлари хусусий секторга ўтказилади. Сув таъминоти хизматлари учун тарифлар ишлаб чиқариш таннархига ва бошқа мажбурий тўловларга киритилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади — президент
27 апрель 2023, 13:39

Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади — президент

Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисида Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилишини маълум қилди.

Тошкент жамоат транспортига хусусий сектор жалб этилади
9 апрель 2022, 16:45

Тошкент жамоат транспортига хусусий сектор жалб этилади

Президент 1 августга қадар Тошкент жамоат транспортига хусусий секторни жалб этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга кўрсатма берди. Шунга қарамасдан, йил охиригача «Тошкент шаҳри мисолида» Нукус шаҳри ва барча вилоятлар марказларида жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиб, жорий этиш режалаштирилмоқда.

Давлат корхоналари устидан янада кўпроқ назорат ўрнатилади — президент фармони
9 апрель 2022, 13:24

Давлат корхоналари устидан янада кўпроқ назорат ўрнатилади — президент фармони

Давлат корхоналарининг квазифискал харажатлари яхшироқ назорат қилинади, давлат корхоналарига уларнинг фаолиятига мос келмайдиган янги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш ва қуриш тақиқланади. Президентнинг янги фармони билан давлат корхоналари учун бошқа тақиқ ва чекловлар ҳам жорий этилмоқда.

Рақобат ривожланган соҳаларда давлат муассасалари тугатилади — президент қарори
9 феврал 2022, 16:38

Рақобат ривожланган соҳаларда давлат муассасалари тугатилади — президент қарори

Президент қарори билан бир товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркор фаолият юритаётган, рақобат ривожланган соҳаларда давлат муассасалари тугатилади ёки хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда хусусий секторга сотилади. Антимонополия қўмитаси тегишли таклифларни Давлат тендер комиссиясига киритиб боради.

2023 йилгача хусусий секторга бериладиган давлат функциялари 3 бараварга оширилиши мумкин
2 январ 2022, 23:34

2023 йилгача хусусий секторга бериладиган давлат функциялари 3 бараварга оширилиши мумкин

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан 2023 йилгача давлат бошқарувида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш мақсадида хусусий секторга бериладиган давлат функциялари сони 3 бараварга оширилади. Жумладан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, таълим сифатини назорат қилиш, дори воситаларини сертификатлаштириш соҳаларида давлат назоратини хусусий секторга ўтказиш режа қилинган.

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби белгиланди
24 сентябрь 2021, 11:30

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби белгиланди

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 1 августгача хусусий секторга ўтказиш тавсия этилган давлат функциялари рўйхати тузилади. Уларнинг ягона реестрини шакллантириш ва юритиб боришга қаратилган электрон майдонча яратилади.

Хусусий секторга ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди
6 май 2021, 11:24

Хусусий секторга ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди

1 июндан бошлаб хусусий сектор барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказа олади. Президент қарори билан хусусий секторга имтиҳонларни ташкил этиш ҳуқуқи 1 апрелдан берилиши қайд этилган эди.

Хусусий сектор давлат хизматларини кўрсатишда агент сифатида иштирок этади
9 декабр 2020, 15:39 1

Хусусий сектор давлат хизматларини кўрсатишда агент сифатида иштирок этади

2021 йил 1 мартдан тадбиркорларга айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этишга рухсат берилади. Хизматларни кўрсатиш Давлат хизматлари агентлигининг ягона платформаси доирасида амалга оширилади.

Тадбиркорларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонларни ташкил этишга рухсат берилди
9 декабр 2020, 12:08

Тадбиркорларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонларни ташкил этишга рухсат берилди

Президент қарори билан 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий сектор жалб қилинади
9 декабр 2020, 12:00

Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий сектор жалб қилинади

Давлат функцияларини аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга бериш кўзланмоқда. Жумладан, 2021 йил 1 апрелдан кадастр йиғмажилдларини тайёрлаш билан тадбиркорлар ҳам шуғулланиши мумкин.

Ҳайдовчилик гувоҳномалари учун имтиҳонлар хусусий корхоналар томонидан ўтказилади
30 ноябр 2020, 11:22

Ҳайдовчилик гувоҳномалари учун имтиҳонлар хусусий корхоналар томонидан ўтказилади

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш имтиҳонлари хусусий компаниялар томонидан бошқарилади. Ички ишлар вазирлиги бутун жараённи назорат қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Янги тизимнинг 2021 йил давомида жорий этилиши кутилмоқда.

Давлат кўчмас мулклари оммавий савдоларда хусусий секторга сотилади — президент фармони
28 октябр 2020, 08:02

Давлат кўчмас мулклари оммавий савдоларда хусусий секторга сотилади — президент фармони

274 та корхона, 109 та газета ва нашриётлар, 26 та ахборот технологиялари корхонаси, 27 та тиббиёт муассасалари, 12 та ёғ-мой саноати корхонаси ва 31 та виночилик корхонаси тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг